ИНФЛЯЦИЯ. ИНФЛЯЦИЯНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ТАДБИРЛАРИ. РЕЖА: 1. Инфляция тушунчаси. Инфляция турлари. 2. Талаб ва таклиф инфляцияси. Ҳозирги замон инфляцияси. 3. Инфляция оқибатлари. Инфляцияга Қарши сиёсат Инфляция - пулнинг товар ва хизматларга нисбатан керагидан ортиқча чиқарилиши ёки тавар ва хизматларнинг пул массасига нисбатан камайиб кетишига нисбатан нархларнинг
ўсиши ва пулнинг қадрсизланишидир. Давлат томонидан муомилага керагидан ортиқча пул чиқарилади, яъни эмиссияси амалга оширилади, натижада бозорда нархлар ўсиб кетади ва пул қадрсизланади, яъни инфляцияга учрайди. Ишлаб чиқарувчилар ҳам инфляция сабабчиси бўладилар. Улар товар ва хизматларни ишлаб чиқаришни қисқартириб юборадилар, натижада
товар тақчиллиги келиб чиқади ва нархлар ўсиб кетади. Кераклигидан ортиқ пулларнинг пайдо бўлиши ва нархларнинг ўсиш инфляциясига ташқи кўриниш бўлса, миллий хўжаликнинг номутаносиблиги ва умумий мувозанатнинг бўзилиши унинг асл моҳиятини ташкил этади. Жаҳон иқтисодий адабиётларида миллий хўжаликнинг номутаносибликка олиб келадиган
учта асосий куч ажратиб кўрсатилади. - давлат томонидан ўз вазифасини адо этиш учун қоғоз пул эмиссиясига, ташқи савдога ноишлаб чиқариш, авваламбор харбий ва бошқа харажатларга манаполия ўрнатилиши; - касаба уюшмасининг иш ҳақи даражасини ва муддатини белгилаш манаполияси; - нархни ва харажатларни белгилашга йирик фирмаларнинг монополияси.
Инфляциянинг турлари. Иқтисодиётда инфляциянинг бир неча турлари мавжуд. Буларга: очиқ, яширин, мувозанатлашган ва мувозанатлашмаган инфляция, кутиладиган ва кутилмайдиган инфляция киради. ОЧИҚ инфляция талаб билан таклифнинг ўзаро муносабати натижасида нархларнинг чексиз ўсиши натижасида юзага келади. Бундай инфляция, иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган мамлакатларга хосдир.
ЯШИРИН инфляция нархлар ва даромаблар устидан маъмурий - буйруқбозлик назорати ўрнатилган мамлакатларга хосдир. Нархлар устидан кучли назорат қилиш натижасида нархлар юзаки қаралганда ўзгармас бўлади, лекин пул массасининг кераклигидан ортиб кетиши тавар тақчиллигини келтириб чиқаради. Натижада талаб таклифдан ортиб кетади ва улар ўртасидаги мувозанат бузилади. Товар тақчиллиги шароитида қоғоз пулларга
товарларни фақат «қора бозорда», сотиб олиш мумкин, лекин бундай бозорда нархлар давлат томонидан белгиланган қатъий нархлардан бир неча баробар юқори бўлади. Натижада яширин инфляция юзага келади. Мувозанатлашган ва мувозанатлашмаган инфляция. Мувозанатлашган инфляция шароитида хар хил товар гуруҳларининг бир бирига нисбатан нархи ўзгармайди. Бундай инфляция бизнес учун хавфли эмас.
Лекин вақти келганда нархларни ошириб туришга келади. Мувозанатлашмаган инфляцияда турли таварларнинг нархи мунтазам равишда ҳар хил нисбатларда ўзгариб туради. Мувозанатлашмаган инфляция бизнесга катта зарар етказади. Капитални унумли жойлаштириш мумкин бўлган сохаларни танлаш жуда қийинлашади. Кутиладиган ва кутилмайдиган инфляция. Кутиладиган инфляция бу олдиндан башорат қилинадиган
ва ҳисобланадиган инфляциядир, кутилмайдиган инфляция бунинг аксидир. Мувозанатланган ва кутиладиган инфляция комбинациялари иқтисодиётга катта зарар етказмайди. Мувозанатлашмаган ва кутилмайдиган инфляция иқтисодиёт учун жуда хафлидир. Нарҳларнинг ўсиш суръатига қараб инфляциянинг уч тури мавжуд: - оддий ёки ўрмаловчи инфляция суръати йилига 2-3% бўлади. - сузиб юрувчи инфляция, бунда нархлар тез
ўса бошлайди, йилига 10% атрофида - югурувчи инфляция ёки гиперинфляция, нархлар ойига 40-50% атрофида ўсади, иш ҳақи билан нархлар ўртасидаги фарқ жуда катта бўлиб, аҳолининг турмуш даражаси пасайиб кетади, иқтисодий алоқалар бузилади, бартараф муносабатларга ўтилади. Иқтисодий танглик Билан инфляциянинг биргаликда юз бериши стагфляция дейилади. Иқтисодиётнинг турғунлик холатига тушиб қолиши стагнация деб аталади.
ТАЛАБ инфляциясининг келиб чиқиш шартлари: - иш билан бандликни ва иш ҳақининг ўсиши натижасида аҳоли томонида талабни ўсиши; - иқтисодий ўсиш даврида инвестицияларнинг кенгайиши ва капитал товарларга талабнинг ортиши; - давлат харажатлари ўсиб бориши (харбий ва социал буюртмаларнинг ўсиши). ТАКЛИФ инфляцияси. Ишлаб чиқариш харажатларининг нархи ошганда содир бўлади, кейинги пайтларда
жами талабнинг пасайиши шароитида нархларнинг ўсиши натижасида пайдо бўлган инфляция тури жаҳон тажрибасида тез учраб турибди. Маҳсулот бирлигига сарф қилинган харажатларнинг ортиб бориши ишлаб чиқариш хажмини ва даромадни қисқартириб юборади. Натижада таклиф этилган таварлар ва хизматлар хажми қисқаради, нархлар кўтарилади.Таклиф инфляциянинг асосий манбаи бўлиб, хом Ашё ва энергиянинг қимматлашуви натижасида нархларнинг
ва иш ҳақининг ўсишига хизмат қилади. Инфляция оқибатлари. Инфляцияга Қарши сиёсат. Инфляция барча мамлакатлар иқтисодиётига катта зарар етказмоқда, айниқса «югурувчи» ва «гиперинфляция». Унинг оқибатида ишлаб чиқариш сохасидаги капитал муомала сохасига оқиб ўтади, чунки муомила сохасига капитал тезроқ айланади ва катта
даромат келтиради; пул муомиласи қонунининг бузилиши натижасида мамлакат ичидаги товар айланиши тартибсиз бўлади; талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанат бузилади; кредитга ва кредит тизимага салбий таъсир ўтказади; пул тизимининг тартибсизланишига олиб келади. Шундай қилиб инфляция такрор ишлаб чиқаришнинг барча бўғинлари ўртасидаги мувозанатнинг бузилишига сабаб бўлади. Яъни ишлаб чиқариш ва муомала сохалари
ўртасида. Шу Билан бирга инфляция ва фақат мамлакат ичидаги иқтисодиётга, у Яна халқаро валюта муносабатларига ҳам салбий тасир этмоқда. Биринчидан, нархларнинг ўсиши миллий валютанинг қадрсизланишига ва унинг сотиб олиш қобилиятининг пасайишига олиб келмоқда. Иккинчидан, инфляция жаҳон бозорида нархларнинг кўтарилишига олиб келмоқда.
Учинчидан, нархларнинг ўсиши экспорт маҳсулотининг рақобатга бардош беришини пасайтирди, натижада ташқи савдо тақчиллигини ошириб юборади, Тўртинчидан, валюталарнинг сотиб олиш қобилиятининг нотекис пасайиши валюталарнинг ноэквивалент алмашувини кучайтиради, валютанинг расмий ва бозор курси мос келмай қолади натижада валюталар курси ўртасидаги нисбатни қайта кўриб чиқишга тўғри келади.
Хулоса қилиб айтганда инфляция, нафақат мамлакатларнинг ички муаммоси бўлиб қолди, балки халқаро валюта муносабатларининг асосий бузувчи кучига айланди. Инфляцияга қарши сиёсат. Иқтисодиётни тартибга солиш учун инфляцияга Қарши курашиш дастурни тузиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай дастур инфляцияни келтириб чиқарадиган сабабларни ва омилларни чуқур
ўрганиш асосида тузилади ва бу дастурда инфляцияни юқотувчи ва камайтирувчи иқтисодий сиёсат олиб борилади. Инфляция шароитида хужаликни бошқаришга икки ёклама ёндашиш мумкин: биринчиси, инфляцияга мослашувчанлик сиёсати бўлса, иккинчиси инфляцияга Қарши олиб бориладиган сиёсатдир. Инфляцияга мослашувчанлик сиёсати. Бундай сиёсат олиб борилганда бозор иқтисодиёти субъектлари томонидан ўз иқтисодий фаолиятида пулнинг сотиб олиш қобилиятининг пасайиб
бориши орқали инфляцияни хисобга оладилар. Жаҳон тажрибасида пулнинг сотиб олиш қобилиятини пасайиши туфайли курилган зарарни қоплашнинг икки усули мавжуд. Кенг тарқалганларидан бири бу фоиз ставкаларини индексация қилиш. Одатда бу усулда инфляцияга нисбатан фоиз ставкаси кўтарилади. Иккинчи усулида инвеститциянинг бошлангич пул суммаси индексация қилинади, у вақти-
вақти Билан олдиндан келишилган индекс асосида тартибланиб турилади. Фирмалар инфляция шароитида иқтисодий сиёсатини ўзгартирадилар. Масалан, улар инвестицияларни тезда қайтариб олиш мумкин бўлган қисқа муддатли лойихаларни амалга оширишади. Айланма маблағларнинг етишмаслиги фирмаларни акция ва облигациялар чиқариш орқали ташқи манбаларини қидиришга
мажбур этади бундай холат фирма қарзининг кўпайиб кетишига олиб келади. Натижада фирма қарзини тўлай олмаслик банкротлик холатига тушиб қолиши мумкин. Инфляция шароитида фирмалар фойдани ишлатиш сиёсатини ўзгартиришга мажбурдирлар. Бир томондан фирма фаолиятига иқтисодий қизиқтиришни кучайтириш учун, менежерлар фойданинг бир қисмини ишчи ва ходимлар моддий рағбатлантириш
учун йўналтирадилар. Иккинчи томондан инфляция шароитида даромадлар камайиб харажатлар ошганда фирма эгалари ишлаб чиқаришнинг қисқариб кетмаслиги учун соф фойданинг анча қисмини ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун сарфлашга мажбур бўладилар. Инфляцияга Қарши кураш олиб боришда кейинчилар тарафдорлари, «таркибий инфляция» ва «таклиф иқтисодиёти» вакиллари ўз дастурларида иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг
фаол қатнашувига катта эътибор беришган , яъни нархлар ва иш ҳақи ўсишини вақтинча тўхтатиб қўйиш, тадбиркорликни солиқлар орқали рағбатлантириш, яшаш учун зарур бўлган тармоқлар ва ишлаб чиқаришни қўллаб қувватлаш. Инфляцияга Қарши тадбирлар. Давлатнинг инфляцияга Қарши сиёсатининг бошқа вариантларидан бири бозор иқтисодиётига
давлат аралашувини чеклашдир. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институти МАВЗУ: ИНФЛЯЦИЯ. ИНФЛЯЦИЯНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ТАДБИРЛАРИ. БАЖАРДИ: НАРЗИЕВА У ТЕКШИРДИ: НУРИДДИНОВ И ТОШКЕНТ-2006 АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ: 1. Иқтисод назарияси.
2. Иқтисод назарияси. (ноиқтисодий олий ўқув юртлари учун ўқув қўлланма)
! |
Как писать рефераты Практические рекомендации по написанию студенческих рефератов. |
! | План реферата Краткий список разделов, отражающий структура и порядок работы над будующим рефератом. |
! | Введение реферата Вводная часть работы, в которой отражается цель и обозначается список задач. |
! | Заключение реферата В заключении подводятся итоги, описывается была ли достигнута поставленная цель, каковы результаты. |
! | Оформление рефератов Методические рекомендации по грамотному оформлению работы по ГОСТ. |
→ | Виды рефератов Какими бывают рефераты по своему назначению и структуре. |